2027 йилги гимнастика бўйича жаҳон чемпионати қаерда ўтказилади

Халқаро гимнастика федерацияси ижроия қўмитаси 2027 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган шаҳарни аниқлади, деб хабар беради Каzinform.

2027 йилги гимнастика бўйича жаҳон чемпионати қаерда ўтказилади
Фото: olympic.kz

Ушбу қўмита томонидан тарқатилган маълумотларга асосланиб, Хитойнинг Ченгду шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича 2027 йилги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Дастлабки режага кўра, турнир 23 сентябрдан 7 октябрга қадар ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Бельгиянинг Антверпен шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича ўтказилган 52-жаҳон чемпионатида қозоғистонлик Милад Карими бронза медалини қўлга киритган эди. Терма жамоа етакчиси эркин машқлар финалида 14,600 балл тўплади ва кучли учликни якунлади.

Бу қозоғистонлик гимнастикачиларнинг 1997 йилдан кейин жаҳон чемпионатида қўлга киритган биринчи совринидир. Ўшанда Сергей Федорченко Лозанна мусобақасида таяниб сакраш бўйича чемпион бўлган эди.

Сўнгги хабарлар