2027 йилда Air Astana авиакомпаниясининг 20 та самолётида OneWeb сунъий йўлдош интернети ишга туширилади
ASTANA. Kazinform — 2027 йилда Air Astana авиакомпаниясининг 20 та самолётида OneWeb сунъий йўлдош интернети ишга туширилади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари — Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазири Жаслан Мадиев маълум қилди.
“Сафар давомида ҳам интернетдан фойдаланиш имконияти бўлиши керак. Транспорт воситалари, сайёҳлик объектлари ва чегарадаги ўтказиш пунктларини интернет тармоғига улаяпмиз. Air Astana авиакомпаниясининг битта самолёти OneWeb сунъий йўлдош интернетига уланди. Келгуси йили яна 20 та самолётни ушбу тармоққа улаш режалаштирилган”, — деди Бош вазир ўринбосари.
Шунингдек, у «ҚТЖ»нинг 1 500 та йўловчи вагонида Starlink сунъий йўлдош тармоғи орқали Wi-Fi хизмати мавжудлигини таъкидлади.
“Жорий йилда сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган 10 та ҳудуд мобил интернет билан таъминланди. Келгуси йили яна 50 та ҳудудни тармоққа улаш режалаштирилган. Чегарадаги барча ўтказиш пунктлари оптик толали тармоқ ва сунъий йўлдош алоқаси орқали интернет билан таъминланди”, — деди Жаслан Мадиев.