2026 йилнинг ёзи Қозоғистонда рекорд даражада иссиқ бўлди
ASTANA. Kazinform — “Қазгидромет” РДК 2026 йил ёзида ўртача мавсумий ҳаво ҳарорати иқлим нормасидан 2,15°С га ошганини маълум қилди. Ёғингарчилик миқдори иқлим нормасидан 7,12 мм паст бўлди, деб хабар беради Кazinform.
— 2026 йилнинг ёзида Қозоғистоннинг аксарият қисмида ҳаво ҳароратининг ижобий аномалиялари кузатилди. Ёзги мавсум учун ўртача ҳаво ҳарорати иқлим нормасидан 2,15°С га ошиб, бу ёзни рекорд даражада иссиқ қилди, — дейилади синоптиклар хабарида.
Ҳаво ҳароратининг энг катта ижобий аномалиялари Ақмола вилояти шарқида ва Қарағанди, Павлодар вилоятларида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг аксарият қисмида ва Абай вилоятида кузатилди.
— Иқлим нормасидан максимал ижобий оғиш +4,0°С ни ташкил этди ва Қарағанди вилоятидаги Бесоба метеостанциясида қайд этилди. Бу ёзда ёғингарчилик миқдори иқлим нормасидан 7,12 мм паст бўлди, — дея қўшимча қилди “Қазгидромет” РДК синоптиклари.
Шунингдек, 2026 йилнинг ёзи Қозоғистон бўйлаб ёғингарчиликнинг нотекис тақсимланиши билан ажралиб туриши таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, Францияда 1900 йидан бери энг иссиқ ёз кузатилди.