2026 йилги Параосиё ўйинлари спорт турлари маълум бўлди

Осиё Паралимпия қўмитаси 2026 йил 18-24 октябрь кунлари Япониянинг Нагоя шаҳрида бўлиб ўтадиган Параосиё ўйинлари дастуридан жой оладиган спорт турлари рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎзАга таяниб.

2026 йилги Параосиё ўйинлари
Фото: ЎзА

Пойтахт Токиодан тўрт ярим соатлик масофада жойлашган шаҳарда 3 йилдан кейин ташкил этиладиган ўйинлар тақвимига 18 спорт тури киритилган.

Икки миллион уч юз минг аҳолига эга Нагояда ўтадиган мусобақада қитъанинг 45 давлатидан 4 мингга яқин матонатли спортчиси иштирок этиши кутиляпти.

Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашиднинг маълум қилишича, 2026 йилги Параосиё ўйинларида пара енгил атлетика, пара бадминтон, футбол, бочча, пара велоспорт, голбол, пара дзюдо, пара пауэрлифтинг, пара ўқ отиш, пара сузиш, пара стол тенниси, пара таэквондо, волейбол, баскетбол, пара камондан отиш, пара қиличбозлик, регби, пара теннис бўйича баҳслар кечиши расман тасдиқланди.

Сўнгги хабарлар