2026 йилгача мутахассислар тайёрлашнинг прогноз моделига ўтамиз – ҚР Фан ва олий таълим вазири ўринбосари

ASTANA. Кazinform – Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири ўринбосари Қуаниш Ерғалиев 2026 йилгача олий таълимни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини айтиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

«Ҳозирги кунда олий таълим соҳасидаги миллий сиёсатнинг асосий вазифаси олий таълимнинг рақобатбардошлигини ошириш ва «билимлар иқтисодиёти» учун зарур бўлган юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдан иборат. Бу вазифаларни амалга ошириш учун бугун биз стратегик устувор йўналишларни аниқ белгилаб олдик, қатор дастурий ҳужжатларни тасдиқладик. Бу олий ўқув муассасаларининг автономияси тўғрисидаги қонун, «Билимли халқ» сифатли таълим миллий лойиҳаси, Қозоғистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган таълимни ривожлантириш концепцияси, - деди Қуаниш Ерғалиев.

Вазир ўринбосари маълумотларига кўра, 2026 йилгача олий таълимни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

- олий ва олий ўқув муассасасидан кейинги таълим олиш имкониятларини кенгайтириш;

- мутахассислар тайёрлашнинг прогнозли моделига ўтиш;

- олий ва олий таълим муассасасидан кейинги таълимнинг рақобатбардошлигини ошириш ва мазмунини янгилаш;

- олий таълимда рақамлаштириш;

- университетларда бошқарув тизимини такомиллаштириш;

- олий таълимда байналмилаллаштириш;

- олий таълим тизимининг сифатини таъминлаш.

Фото: оptcom.kz

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар