08:36, 29 Январь 2025 | GMT +5
2025 йилги қишки Осиё ўйинлари Қозоғистонда жонли эфирда намойиш этилади
ASTANA. Kazinform - “Қазақстан” телерадиокорпорацияси 2025 йилнинг 7-14 февраль кунлари бўлиб ўтадиган Қишки Осиё ўйинларини тўғридан-тўғри трансляция қилиш ҳуқуқи сотиб олингани ҳақида хабар берди.

Қозоғистонлик мухлислар ушбу ўйинларни «Qazsport» канали орқали тўғридан-тўғри томоша қилишлари мумкин.
Харбиндаги Осиё ўйинларида Қозоғистон шарафини 137 нафар спортчи ҳимоя қилади. Хоккейчи Адил Бекетаев ва шорт-трекчи Ольга Тихонова Осиё ўйинларида байроқдор сифатида чиқадилар.
Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик спортчилар қишки Осиё ўйинларида олтинчи бор иштирок этадилар. Ҳамюртларимиз илк бор 1996 йилда Харбиндаги мусобақада чиқиш қилганлар.