2025 йилгача Қозоғистонда 800 минг ўқувчига мўлжалланган янги мактаблар қурилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Мурожаатномасини амалга ошириш доирасида қишлоқ хўжалигида узоқ муддатга субсидияларни расмийлаштириш режалаштирилган. Бу ҳақда ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Эскирган ва уч сменали мактаблар муаммоларини ҳал этиш мақсадида янги «Қулай мактаб» миллий лойиҳаси доирасида 2025 йилгача 800 минг ўқувчига мўлжалланган мактаблар қурилади», – дейди Алибек Қуантиров.

Унинг таъкидлашича, Мурожаатноманинг «Мамлакат келажаги учун стратегик инвестициялар» учинчи йўналиши бўйича 37 та чора-тадбирлар белгиланган.

«Агросаноат мажмуасини субсидиялашнинг янги узоқ муддатли усуллари ишлаб чиқилади. Сув хўжалигида тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этиш бўйича мутахассислар иштирокида Ҳукумат ҳузуридаги Сув кенгаши фаолияти жонланади. Шунингдек, сув хўжалигини ривожлантириш бўйича уч йиллик комплекс режа тайёрланади», - деди у Ҳукумат йиғилишида.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар