18:37, 20 Октябрь 2022 | GMT +5
2025 йилгача Қозоғистонда 6,4 минг километр каналларнинг ўзанлари янгиланади
ASTANA. Kazinform - 2025 йилгача 6,4 минг километр сув каналлари янгиланади. Бу ҳақда ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Сув танқислиги муаммоларини ҳал этиш, сув сарфини камайтириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Айни пайтда «Яшил Қозоғистон», «Қудратли ҳудудлар – мамлакат тараққиётининг драйвери» ва «Агросаноат комплексини 2025 йилгача ривожлантириш» миллий лойиҳалари доирасида сув хўжалиги муаммолари ҳал қилинмоқда»
, - деди вазир.
Масалан, вазирнинг сўзларига кўра, 2025 йилгача суғоришда сув сарфини 4 куб километрга, 2025 йилгача саноатда чучук сув олиш ҳажмини 1,3 куб километрга қисқартириш режалаштирилган.
«Республикада узунлиги қарийб 21,5 минг километр бўлган 3,5 минг магистрал канал мавжуд. Унинг 11,9 минг километри қониқарсиз ҳолатда. Уларни янгилаш бўйича режали ишлар амалга оширилмоқда. Масалан, 2021 йилга қадар 5,6 минг километр узунликдаги ариқлар янгиланди. 2025 йилгача каналларнинг қолган 6,4 минг километрини янгилаш режалаштирилган. Натижада сув йўқотилиши 1,7 куб километрга камаяди», — деди Серикқали Брекешев.
Муаллиф: Марлан Жиембай