10:38, 17 Июнь 2023 | GMT +5
2025 йилгача Атирауда 30 га яқин тиббиёт муассасаси қурилади
ASTANA. Kazinform – 2025 йилгача Атирауда 30 га яқин тиббиёт муассасаси қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Серик Шапкенов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Ҳокимнинг сўзларига кўра, Атирау вилояти комплекс режаси ва «Қишлоқ соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш» миллий лойиҳаси доирасида 2025 йилгача вилоятда 30 га яқин янги намунавий лойиҳадаги замонавий тиббиёт муассасаси барпо этилади.
«Ҳозирги кунда 5 та тиббиёт пункти қурилиши давом этяпти. Яна учта тез тиббий ёрдам станцияси қурилишини бошлаш режалаштирилган. Жорий йилда қишлоқ жойларда яна 5 та объект қурилиши бошланади», – деди вилоят раҳбари Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Муаллиф: Марлан Жиембай