2025 йилга бориб Қозоғистонда олимлар сони 1,5 баробар ортади

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2025 йилгача олимлар сонини 1,5 баробарга ошириш вазифаси қўйилган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек Ҳукумат йиғилишида миллий технологик силжиш лойиҳаси муҳокамаси чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Миллий лойиҳага кўра, илм-фаннинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида 2025 йилгача олимлар сонини 1,5 баробарга ошириш, яъни олимлар ва ёш олимлар сонини 50 фоизга ошириш вазифасини ўз олдимизга қўйганмиз. Бугунги кунда олимлар ва тадқиқотчилар сони 21,6 минг кишини ташкил этади (2020 йилда 22665 нафар, 2019 йилда 21843 нафар). Уларнинг 7 минг 525 нафари ёш олимлар бўлиб, барча олимларнинг 35 фоизини ташкил этади»

, — деди С. Нурбек.

Унга кўра, олимларнинг маоши икки баробарга (252 минг тенгегача) ошган. Фундаментал тадқиқотлар билан шуғулланувчи илмий-тадқиқот институтларини бевосита молиялаштириш йўлга қўйилди.

«Ёш олимларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида «Ёш олим» лойиҳаси доирасида ёш олимларга илмий тадқиқот ва постдокторантура йўналишида 1037 та грант ажратилди. Ҳар йили халқаро амалиёт учун 500 та грант ажратилади. 2021 йилда 400 нафар олим жаҳон илмий марказларига юборилди. 2020 йилдан бошлаб ҳар йили 50 та «Энг яхши тадқиқотчи» мукофоти топширилади»

, — деди вазир.

Унга кўра, мамлакатнинг 10 та олий таълим муассасасида докторантурадан кейинги таълим йўлга қўйилган бўлиб, диссертация кенгашларига илмий-тадқиқот институти ва бошқа олий таълим муассасалари олимлари жалб этилмоқда. Талабалар ва магистрларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини рағбатлантириш мақсадида талабалар ва магистрларнинг илмий бирлашмаси ташкил этилди.

Сўнгги хабарлар
telegram