2025 йилга бориб Қозоғистон парранда гўштини импорт қилмайди

NUR-SULTAN. Кazinform – 2025 йилда ички бозор парранда гўшти билан тўлиқ таъминланади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«2021 йилда парранда гўшти импортининг улуши 168,5 минг тоннани, маҳаллий ишлаб чиқариш 282,3 минг тоннани ташкил этди. Шундай қилиб, 2025 йилгача умумий ишлаб чиқариш қуввати йилига 223,1 минг тонна бўлган 23 та паррандачилик фабрикасини қуриш ва модернизация қилиш ҳисобига импортни тўлиқ алмаштириш режалаштирилган», — деди Ербол Қарашўкеев.

Шунингдек, 2025 йил охиригача 24 та гўшт комбинати фойдаланишга топширилишини маълум қилди.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар