2025 йилда Японияда бўлиб ўтадиган ЭКСПО кўргазмасининг Қозоғистон секцияси бош комиссари тайинланди

None
Фото: qazexpocongress.kz
ASTANА. Кazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов «ЭКСПО-2025 Осака жаҳон кўргазмаси секцияси бош комиссарини тайинлаш тўғрисида»ги Ҳукумат қарорини имзолади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикасининг 2014 йил 16 апрелдаги Қонуни билан ратификация қилинган 1928 йил 22 ноябрдаги Халқаро кўргазмалар тўғрисидаги конвенциянинг 13-моддасига мувофиқ, Қозоғистон Республикаси Ҳукумати қарор қилади:

«QazExpoCongress» Миллий компанияси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Даулет Қуандиқули Еркимбаев «ЭКСПО-2025 Осака» жаҳон кўргазмаси секциясининг бош комиссари этиб тайинланади», - дейилади Ҳукумат қарорида.

Эслатиб ўтамиз, 3 майдан 3 ноябргача Япониянинг Осака шаҳрида ЭКСПО-2025 жаҳон кўргазмаси бўлиб ўтади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар
telegram