2025 йилда сув тошқинини башорат қилиш ва моделлаштириш ахборот тизими жорий этилади

ASTANA. Kazinform - Келгуси йилдан Қозоғистонда табиий офатларнинг, жумладан, сув тошқинларининг олдини олиш бўйича ахборот тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу вазифани Ҳукумат раҳбари Олжас Бектенов ваколатли органларга топширди.

Олжас Бектенов
Фото: Солтан Жексенбеков/ Kazinform

“ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги вилоятлар ҳокимлари билан ҳамкорликда гидротехника иншоотларини таъмирлаш ва қуриш ишларини белгиланган муддатларда якунлаши лозим. 2025 йил февраль ойи охиригача Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги соҳа мутахассисларини тайёрлаши ва “Сув тошқинни башорат қилиш ва моделлаштириш” ахборот тизимининг жорий этилишини таъминлаши лозим. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Экология ва табиий ресурслар вазирликлари 2025 йил 20 январга қадар ушбу тизимни зарур маълумотлар билан тўлдиришни таъминласин”, — деди Олжас Бектенов.

Шунингдек, Бош вазир сув тошқинларининг олдини олиш ва такрорланмаслик ишлари учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкилий ва мувофиқлаштирувчи орган эканлигини эслатди.

“Фавқулодда вазиятлар вазирлиги келгуси йилда сув тошқинларининг олдини олиш бўйича марказий ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминласин. Вилоят ҳокимлари сув тошқинларига қарши чора-тадбирлар режасининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласин. Улар, биринчи навбатда, жорий йилнинг кузи охиригача аҳоли пунктлари атрофига тупроқ қоқиш, қувур ва ариқларни тозалаш, гидротехник иншоотларни кўздан кечириш, сув каналларини тайёрлаш ишларини олиб бориши керак”, — дея қўшимча қилди О.Бектенов.

Сўнгги хабарлар