2025 йилда QazaqGaz IPOга чиқади

ASTANA. Kazinform – QazaqGaz компанияси IPOга тайёрланмоқда. Бу ҳақда компания бошқаруви раиси Санжар Жаркешов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: «ҚазТрансГаз» АЖ матбуот хизмати

«2025 йил шу йўналишда белгиланди. Маълумки, IPOга молия бозори таъсир кўрсатади. Шунинг учун тегишли қадамларни муваффақиятли амалга ошириш учун тўғри режани яратиш муҳимдир. Чунки дунёда молиявий соҳада ва геосиёсий йўналишда тобора кўпроқ ўзгаришлар рўй берди. Бу борада биз IPOга оқилона чиқишга алоҳида эътибор қаратамиз», - деди С. Жаркешев Астана халқаро форумида журналистлар саволларига жавоб бера туриб.

Аввал хабар қилинганидек, 8-9 июнь кунлари пойтахтда «Астана халқаро форуми» бўлиб ўтади. Халқаро тадбир энг муҳим глобал масалаларни ҳал этиш ва халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган.

Бугунги форум доирасида QazaqGaz компанияси ўзининг газ соҳасидаги янги стратегиясини тақдим этади.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар