2025 йилда қозоғистонликларнинг пенсиялари миқдори ортади

Янги пенсия бадаллари: Қозоғистон фуқароларига 59 миллиард тенге ўтказилди
Фото: ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги

ASTANA. Kazinform - 2025 йилда қозоғистонликларнинг ўртача пенсия миқдори 96 562 тенгени ташкил этади. 2026 йилда 103 376 тенгега, 2027 йилда эса 110 185 тенгега кўтарилиши режалаштирилган. Пенсияларни босқичма-босқич ошириш 2025-2027 йилларга мўлжалланган республика бюджетига киритилди, деб хабар беради Kazinform.

Асосий пенсия тўловлари ҳам оширилади. 2025 йилда энг кам базавий пенсия миқдори 47 700 тенгени ташкил этади, 2027 йилга келиб эса 55 145 тенгегача кўтарилади.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига биноан, пенсияларни босқичма-босқич ошириш жараёни 2023 йилдан бошланган. 2027 йилга келиб, энг кам базавий пенсия миқдори яшаш минимумининг 70 фоизини, максимал миқдори эса 120 фоизини ташкил этади.

2025 йилги бюджетда ижтимоий тўловлар ва ижтимоий таъминотлар учун 6,1 триллион тенге, 2027 йилда эса 7,3 триллион тенгега кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, 1 июль ҳолатига кўра, “Ягона жамғариб бориладиган пенсия фонди” АЖ омонатчиларининг ҳисобварақларидаги пенсия жамғармалари қарийб 20 триллион тенгени ташкил этган. Йил бошидан буён уларнинг ўсиши 2,1 триллион тенгедан ортиқни (11,8 фоиз) ташкил этди.

Сўнгги хабарлар
telegram