2025 йилда Қозоғистонда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади
МOSKVА. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.
Тадбир давомида минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар, Ҳамдўстликка аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
“Хорижий сиёсий идоралар раҳбарлари қатор қарорлар ва сиёсий баёнотлар, жумладан, Евроосиёда хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорлик, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баёнотлар қабул қилди. МДҲга аъзо давлатларнинг шахсларни давлатлараро қидирув тўғрисидаги шартномасига ҳамда Ҳамдўстлик давлатларининг жиноий-ижроия хизматлари учун кадрлар тайёрлаш тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённома тасдиқланди”, — дейилади ҚР ТИВ хабарида.
Учрашув якунларига кўра вазирлар 8 октябрь куни Москвада бўлиб ўтадиган МДҲ саммити доирасида давлат раҳбарлари кўриб чиқиши учун тақдим этиладиган ҳужжатлар лойиҳаларини келишиб олдилар.
Кazinform мухбирининг хабар беришича, МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши келгуси йилнинг 11 апрель куни Қозоғистонда бўлиб ўтади.