2025 йилда Қозоғистон Қуриқ портида « аржа» денгиз терминалини қуради

ASTANA. Kazinform - 2025 йилга бориб Қозоғистон портларининг юк ташиш қуввати 30 миллион тоннага етади. Бу ҳақда транспорт қўмитаси раиси ўринбосари Қасим Тилепов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
«Ақтау денгиз порти ва Қурик порти паром мажмуаси халқаро транспорт йўлаклари тармоғига уланган. Қозоғистон логистика марказининг қуввати йилига 21,2 миллион тонна юк ташишга қодир. Портларимиз Шимолий-Жануб ва ТРАСЕКА каби халқаро транспорт коридорлари билан кесишади. «Биз Транс-Каспий йўналиши бўйлаб юк оқими ва контейнер ташиш ҳажмини ошириш учун 2025 йилгача Ақтау портида контейнер хабини яратишни режалаштирмоқдамиз»

, - деди у «Kazakhstan Global Investment Roundtable-2022» глобал сармоявий давра суҳбатининг ялпи мажлисида.

Унинг сўзларига кўра, мазкур лойиҳа юк ташиш ҳажмини йилига 40 мингтадан 215 минг йигирма футлик контейнергача ошириш имконини беради.

«Maersk, Cosco shipping, CMA CGM каби халқаро контейнер операторларини жалб қилиш режалаштирилган. Қозоғистон порт инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида 2025 йилгача Қуриқ портида «Саржа» денгиз терминали қурилиши амалга оширилади. Лойиҳа доирасида транспорт-логистика маркази, дон ва суюқ юк терминали қурилади. Бу Қозоғистон портларининг юк ташиш қувватини 30 миллион тоннагача ошириш имконини беради»

, — деди Қасим Тилепов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар