2025 йилда бутун аҳоли ичимлик суви билан таъминланади - Тамара Дуйсенова

– Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, инфратузилмани қуриш ва модернизация қилиш, аҳоли пунктларини сифатли сув билан таъминлаш борасида босқичма-босқич тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Кейинги икки йилда 158 та қишлоқни сув билан таъминлайдиган 34 та лойиҳани амалга ошириш учун 23,3 миллиард тенге маблағ йўналтирилди. Умуман олганда, 2025 йилгача мамлакатимизнинг барча аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш режалаштирилган. Шу билан бирга, ирригация соҳасида сувни тежашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади. Хусусан, 3,5 минг километрлик суғориш тармоғини модернизация қилиш, 212 та каналда сув ҳисобини юритиш масаласини рақамлаштириш, 15 та гидротехника иншоотини модернизация қилиш режалаштирилган”, - деди Тамара Дуйсенова.
Ҳукумат раҳбари ўринбосари баёнотига кўра, 2025 йилгача Жамбил, Қизилўрда, Алмати, Ақмола ва Ғарбий Қозоғистон вилоятини сув билан таъминлаш учун умумий майдони 1,7 куб метр бўлган 9 та янги қўшимча сув омбори қуриш режалаштирилган.
"Иккинчи босқичда Ақтўбе, Қизилўрда, Шарқий Қозоғистон вилояти ва Қарағанди вилоятларида 11 та сув омбори қуриш режалаштирилган", - деди у.
Муаллиф: Даулет Изтилеу