2024 йилнинг дастлабки 3 ойида Ўзбекистонга 260 нафар қозоғистонлик сайёҳ борган
TASHKENT. Kazinform – Январь-март ойларида Ўзбекистонга 1 млн 519,3 минг нафар сайёҳ ташриф буюрган, бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 31,7 минг нафарга ёки 2,1 фоизга юқори. Келувчиларнинг энг кўпи Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон фуқароларидир.

Бу ҳақда Давлат статистика агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Йилнинг дастлабки 3 ойида энг кўп Тожикистон (536,5 минг), Қирғизистон (442 минг) ва Қозоғистон (262,6 минг)дан сайёҳлар ташриф буюрган.
Шунингдек, Россиядан 134 200, Туркманистондан 31 000, Туркиядан 21 500, Ҳиндистондан 11 600, Хитойдан 10 000, Жанубий Кореядан 7 600 ва Германиядан 3 800 сайёҳ мамлакатга борган.
Бошқа давлатлар ҳиссасига 58,5 минг нафар сайёҳ тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон жорий йилда 2,2 миллион қозоғистонлик сайёҳни қабул қилмоқчи.