2024 йилги Рамазон ҳайити пайтида БАА сайёҳлари ташриф буюришни истаган давлатлар рўйхатида Қозоғистон етакчилик қилмоқда

ASTANA. Kazinform – Муборак Рамазон ойи ва Рамазон ҳайити яқинлашар экан, Skyscanner глобал ҳаво саёҳатлари қидирув тизими маълумотлари Қозоғистон БАА аҳолиси учун энг машҳур сайёҳлик йўналишига айланганини кўрсатди. Бу ҳақда «Kazakh Tourism» МК» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

бірікке араб әмірліктері қазақстан
Фото: ҚР ТИВ

“Skyscanner маълумотларига кўра, БАА аҳолиси энг қулай учиш санаси сифатида 2024 йил 2 апрелни танлаган. Сўралган саёҳатчиларнинг ярмидан кўпи (51%) бир ҳафта ёки ундан камроқ муддатга саёҳатларни брон қилишни афзал кўради. Қозоғистонга бўлган қизиқишнинг 195 фоизга ошгани бошқа машҳур йўналишларга қараганда анча юқори”, – дейилади ҳисоботда.

Дам олиш учун танланган мамлакатларнинг тўлиқ рўйхати қуйида кўрсатилган ва апрель ойида парвозларни қидириш ҳар йили ортиб бораётганини кўриш мумкин.

• Қозоғистон: 195%

• Сейшель ороллари: 115%

• Кипр: 99%

• Япония: 90%

• Вьетнам: 81%

• Уммон: 78%

• Швейцария: 56%

• Кения: 53%

• Маврикий: 52%

• Греция: 49%

Skyscanner сайёҳлик эксперти Айюб Эль Мамун БАА аҳолисининг Қозоғистонни танлаши Рамазон ҳайити кунлари маданий ва жиддий саёҳат қилиш истаги билан боғлиқлигини ва бу Қозоғистонда туризм самарали ривожланаётганини кўрсатаётганини таъкидлади.

«Kazakh Tourism» МК» АЖ eQonaq тизими маълумотлари БАА туристларининг Қозоғистонга қизиқиши ортиб бораётганини тасдиқлайди, бу эса ташриф буюрувчилар сони 2022 йилдаги 2963 нафар сайёҳдан 2023 йилда 6051 нафар туристга етганини кўрсатади. БАА сайёҳларининг Қозоғистондаги асосий йўналишлари орасида Алмати, Астана шаҳарлари ва Алмати вилояти алоҳида ажралиб туради”, – дейилади «Kazakh Tourism» МК» АЖ матбуот хизмати хабарида.

Қозоғистоннинг Бирлашган Араб Амирликлари аҳолиси учун сайёҳлик йўналиши сифатида тобора оммалашиб бораётгани мамлакатнинг ўзига хос табиий гўзаллиги, маданий бойлиги ва халқаро туризм учун салмоқли салоҳият уйғунлигини акс эттиради. Зеро, юрт табиати, маданий бойликлари ҳар йили хорижлик сайёҳларда мисли кўрилмаган қизиқиш уйғотмоқда. Гўзал тоғлар, кўл ва дарёларнинг ҳайратланарли манзаралари, маънавий сайёҳлик масканлари, чўл халқининг ўзига хос ва замонавий анъаналари тандеми тобора оммалашиб бормоқда.

Сўнгги хабарлар