2024 йилги Олимпия ўйинлари тарихий рекорд ўрнатди

ASTANA. Kazinform - Париждаги Олимпиада ўйинлари томошабинлар бўйича рекорд ўрнатади, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Олимпиада-2024 установила исторический рекорд
Фото: Sports.kz

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) спорт директори Кит Макконелнинг сўзларига кўра, шу кунгача турли мусобақалар учун 8,8 миллиондан ортиқ чипта сотилган.

"Бу ақл бовар қилмайдиган рақам, Франциядаги спорт мусобақаси учун энг каттаси", - деб тан олди функционер.

Аввалги рекорд 1996 йилда Атлантада (АҚШ) ўтказилган Олимпиада ўйинларига тегишли бўлиб, унга жами 8,3 миллион чипта сотилган.

Париж Олимпиадаси 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади. Мусобақада Қозоғистонни 80 нафар спортчи ҳимоя қилади.

Сўнгги хабарлар