2024 йилги Олимпиададаги қозоғистонлик дзюдодочиларнинг мусобақа жадвали
ASTANA. Kazinform - Париждаги Олимпия ўйинлари бошланишига саноқли кунлар қолди. Олимпиаданинг асосий мусобақаларининг расмий очилиш маросими 26 июль куни бўлиб ўтади, 27 июль куни эса сайёрамизнинг энг яхши татами усталари медаллар учун курашга киришади, деб хабар беради Каzinform агентлиги мухбири.

Олимпиада доирасида дзюдо бўйича 15 та, эркаклар ўртасида 7 та ва аёллар ўртасида бир хил миқдордаги медаллар жамланмаси, жамоавий аралаш жуфтлик баҳсларида яна бир медаллар жамланмаси кўзда тутилган.
Қозоғистон шарафини Франция пойтахтида 8 нафар дзюдочи – 5 нафар эркак ва 3 нафар аёл ҳимоя қилади:
1. Елдос Сметов
2. Ғусман Қирғизбаев
3. Данияр Шамшаев
4. Абилайхан Жубаназар
5. Нурлихан Шархан
6. Абиба Абужақинова
7. Эсмигул Қуюлова
8. Камила Берлиқаш
Қозоғистонлик татами усталарининг чиқишлари жадвалини тақдим этамиз.
- 27 июль: Елдос Сметов (60 кг), Абиба Абужақинова (48 кг)
- 28 июль: Ғусман Қирғизбаев (66 кг)
- 29 июль: Данияр Шамшаев (73 кг)
- 30 июль: Абилайхан Жубаназар (81 кг), Эсмигул Қуюлова (63 кг)
- 1 август: Нурлихан Шархан (100 кг)
- 2 август: Камила Берлиқаш (100+ кг)
- 3 август: жамоавий мусобақа