09:11, 22 Ноябрь 2023 | GMT +5
2024 йилги кикбоксинг бўйича жаҳон кубоги Тошкентда ўтади
Португалияда бўлиб ўтаётган кикбоксинг бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎзАга таяниб.

Чемпионат доирасида ўтказилган йиғилишда Жаҳон кикбоксинг ассоциацияси (WАКО) президенти Рой Бакер томонидан 2024 йилда бўладиган жаҳон кубогига Тошкент шаҳри мезбонлик қилиши эълон қилинди.


Жаҳон чемпионатининг бугунги саралаш баҳсларида Маҳмуд Ҳаётов, Зарифжон Истамов, Фахриддин Эминов, Ҳусниддин Шаҳобиддинов, Мавлонбек Муҳаммаджонов, Хуршида Жалилова ҳамда Руҳшона Шуҳратова ўз йўналиши ва вазн тоифасида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.