2024 йилгача Қозоқ Миллий университети 650 та долзарб илмий тадқиқот олиб боради

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университети ректори Жансейт Туймебаевни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
None
None

Қасим-Жомарт Тоқаев университет томонидан йил давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги ривожланиш режалари билан танишди.

Шунингдек, ректор Президентга университетнинг ўқув жараёни, илмий изланишлари ва халқаро ютуқлари ҳақида ҳисобот берди.

Учрашувда Жансейт Туймебаев Президентга университетнинг 90 йиллик юбилейи арафасида илмий лойиҳалар ва кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда ҚазМУ кампусини реконструкция қилиш бўйича таклифини тақдим этди.

Унга кўра, 2024 йилга бориб университетда мамлакат илмий-техникавий тараққиётининг энг истиқболли йўналишлари бўйича 650 дан ортиқ илмий-тадқиқот лойиҳалари амалга оширилади.

Ректор илмий-тадқиқот лойиҳалари натижаларини иқтисодиётнинг реал секторига айлантиришга 20 га яқин спин-офф компаниясини ташкил этиш орқали эришилишини айтди.

Жансеит Туймебаев етакчи университетнинг кўп йиллик муаммоларига ҳам тўхталиб, уларни ҳал этиш йўлларини таклиф қилди.

Хусусан, эскирган ётоқхоналар ва эскирган ўқув бинолари ҳолати, 2 минг нафардан ортиқ ўқитувчи ва ходимларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжи ҳақида маълумот берди.

Йиғилиш якунида Президент таълим сифатини тубдан ошириш, илм-фаннинг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қўшаётган ҳиссасини ошириш масалаларига алоҳида тўхталиб, университет раҳбарининг таклифларини қўллаб-қувватлади.

Сўнгги хабарлар