2024 йилда Ўзбекистонга АҚШдан қанча сайёҳ ташриф буюрди

TASHKENT. Kazinform - “Ўзбекистон-2030” стратегиясида сайёҳлар сонини кўпайтириш вазифаси белгиланган, деб ёзади ЎзА.

туристы
Фото: Trend.az

Бунга эришиш учун виза тартиби соддалаштирилди, янги йўналишлар ва мамлакатнинг сайёҳлик имкониятларини оммалаштиришга қаратилган йирик тадбирлар ташкил этилди.

Ўтган йили Ўзбекистонга АҚШдан 30 672 нафар сайёҳ ташриф буюрган. 2023 йилга нисбатан бу кўрсаткич 7720 кишига ошган.

АҚШдан 24 545 киши дам олиш ва сайёҳлик, 2861 киши хизмат юзасидан, 2517 киши меҳмонга, 397 нафари тижорат, 340 нафари ўқиш, 12 нафари даволаниш учун келган.

Ўтган йили Ўзбекистонга жами 8 миллион 200 минг нафар хориж фуқароси туризм мақсадида ташриф буюрди.

Сўнгги хабарлар