13:55, 18 Июль 2023 | GMT +5
2024 йилда уйларига газ ўтказилган Астана аҳолиси сони 300 минг кишига етади
ASTANА. Кazinform - 2024 йилда Астанада уйларида газ мавжуд бўлган аҳоли сони 300 мингга етади. Бу ҳақда Астана шаҳар ёқилғи-энергетика комплекси ва коммунал хўжалиги бошқармаси ёқилғи-энергетика ресурслари бщлими бошлиғи Мақсат Есмағулов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилда тумандаги «Тұран», «Тельман» қозонхоналари ҳамда «Ильинка», «Тельман», «Пригородний», «Family Village», «Өндіріс» турар-жой массивларига газ тармоқларини тортиш ишлари давом эттирилмоқда. 80 километр юқори босимли газ тармоғи қурилди. Шундай қилиб, 2024 йилда 300 мингга яқин аҳоли газ билан таъминланади», — деди у шаҳар коммуникация хизматида ўтказилган брифингда.
Шу билан бирга, у пойтахтни газлаштириш шаҳар экологиясига қандай таъсир қилишини таъкидлади.
«Умумий аҳоли пунктларини газлаштириш ва энергия манбаларини газга ўтказиш зарарли чиқиндиларни йилига 40 минг тоннага камайтиради. Бу газ баллонларидан фойдаланиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни ҳам камайтиради», — деди Мақсат Есмағулов.
Муаллиф: Марлан Жиембай