2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига қатнашадиган боксчиларнинг вазн тоифалари аниқланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида аёллар олти вазн тоифасида, эркаклар эса еттита вазн тоифасида иштирок этади. Бу ҳақда IBА ва ХОҚ ташкилотлари расман маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Франция пойтахтида бокс бўйича ўтказиладиган турнирда 124 нафар эркак ва 124 нафар аёл иштирок этади. Аёл боксчилар 50 кг, 54 кг, 57 кг, 60 кг, 66 кг ва 75 кг вазн тоифаларида, эркаклар 51 кг, 57 кг, 63,5 кг, 71 кг, 80 кг, 92 кг ва 92 кгдан юқори вазн тоифаларида баҳс олиб борадилар.

«IBА Халқаро Олимпия қўмитаси билан Олимпия саралаш тизими, жумладан, вазн тоифаларини аниқлаш бўйича ҳамкорликдан жуда мамнун. Ишончимиз комилки, 2024 йилда Парижда бўладиган барча боксчилар бундан наф кўради», — деди IBA президенти Умар Кремлев.

«Таклиф этилаётган Олимпия саралаш тизими адолат ва шаффофликни таъминлайди. Спортчиларда Олимпиадага йўлланма олиш учун кўплаб имкониятлар бўлади», — дея қўшимча қилди У. Кремлев.

2021 йилги Токио Олимпиадасида аёллар бешта вазн тоифасида, эркаклар саккизта вазн тоифасида иштирок этишди.

Сўнгги хабарлар