2024 йилда Қозоғистонда Миллий онкология марказида протон аппарати ўрнатилади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда Миллий онкология маркази негизида протон терапия маркази 2024 йилда фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Астана шаҳридаги онкология касаллигини даволаш марказида Осиёдаги илк бор протон марказини ишга тушириш жараёни қандай кетмоқда?» - деб сўради Алихан Смаилов вазирдан.

Вазирнинг айтишича, протон қурилмаси учун бункер қурилмоқда.

«Ҳозирда Астанада Миллий онкология маркази қурилиши давом этмоқда. Улар орасида протон маркази қурилиши 2024 йил охиригача якунланади. Ҳозирда ушбу протон қурилмаси ўрнатиладиган бункер қурилиши давом этмоқда. Шундан сўнг, қурилмани ўрнатиш ва унинг хавфсизлигини текшириш амалга оширилади. Ушбу аппарат мамлакатда биринчи марта ишлаётгани боис, мутахассисларни тайёрлаш ишлари олиб борилади», - деди Ажар Ғиният.

Вазирнинг таъкидлашича, мамлакатда шундай мутахассислар илгари ҳеч қачон бўлмаган.

«Ўтган йилдан бери Германия, Голландия ва Исроилда ушбу қурилма билан ишлайдиган мутахассисларни ўқитаяпмиз. Улар илгари бизнинг мамлакатимизда йўқ эди - радиация терапевтлари, тиббий кимёгарлар ва физиклар. Бу иш ҳозир биргаликда давом этмоқда», - деди у.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram