2024 йилда Қозоғистон ички бозорни ўз олмалари билан тўлиқ таъминлайди

ASTANA. Kazinform – Бугун Мажилисда бўлиб ўтган Ҳукумат соатида ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев олма боғлари майдонини кўпайтириш бўйича тушунтириш берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Вазирлик боғдорчиликни ривожлантиришда катта салоҳиятни кўряпти. Мамлакатимизни олма билан тўлиқ таъминлаш аввалдан белгиланган вазифалардан биридир. Масалан, 2014 йилдан бошлаб инвестиция субсидияларининг жорий этилиши билан саноат олма боғлари майдони 7,2 минг гектарга ошиб, 28,9 минг гектарга етди», - деди Е. Қарашўкеев.

Бундан ташқари, унинг айтишича, ташкил этилган фермер хўжаликларининг умумий маҳсулоти 2,2 баробарга ошиб, 92 минг тоннадан 205 минг тоннага етган.

«Умуман олганда, қайд этилган даврда барча олма боғлари майдони 30,3 минг гектардан 35,7 минг гектарга, умумий маҳсулот етиштириш эса 157 минг тоннадан 267,9 минг тоннага кўпайди. 2024 йилга бориб умумий олма ишлаб чиқариш 352,5 минг тоннага етказилади. Шу нуқтаи назардан ички бозор учун зарур бўлган ҳажм тўлиқ таъминланади», - деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар