2024 йилда Қозоғистон 73 млн тонна нефть экспорт қилади

2023 йилда Қозоғистон 90 миллион тонна нефть қазиб олади. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазири ўринбосари Асхат Хасенов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

нефть
Фото: kmg.kz

“Жорий йилда 90 миллион тонна нефть қазиб олинади. Келгуси йилда ҳам шундай даражада бўлиши режалаштирилган”, - деди А.Хасенов Сенатнинг умумий йиғилишидан сўнг журналистлар саволларига жавоб берар экан.

Унинг таъкидлашича, 2024 йилда 90 миллион тонна нефтнинг 73-75 миллион тоннаси экспорт қилинади.

“Ички бозорга 17 миллион тонна олиб чиқамиз. Қолганлари эса экспортга йўналтирилади”, - деди вазир ўринбосари.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар