2024 йилда Хитойда истеъмол нархлари қандай ўзгарди

ASTANA. Kazinform – 2024 йил декабрь ойида Хитойда истеъмол нархлари (CPI индекси) ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,1 фоизга ошди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Давлат статистика бошқармаси (ДСБ) ҳисоботида айтилади, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Статистика
Фото: STATISTIKA/Rasmiy kanal

Декабрь ойида Хитойда озиқ-овқат нархи 0,5 фоизга пасайган, ноозиқ-овқат товарлари нархи 0,2 фоизга, хизматлар нархи эса 0,5 фоизга ошган.

Масалан, ўтган йил декабрь ойида Хитойда сабзавот (-2,4 фоиз), гўшт (-1,3 фоиз), мева (-1 фоиз), шунингдек, тамаки ва алкоголь (-0,3 фоиз) нархлари пасайган.

Умуман олганда, 2024 йилда истеъмол нархлари 0,2 фоизга ошди.

Эслатиб ўтамиз, Хитой ҳукумати истеъмол нархларининг ошиши 2024 йилда тахминан 3 фоизни ташкил этишини тахмин қилган эди.

2025 йил март ойида Пекинда Бутунхитой халқ вакиллари йиғилишининг (парламент) навбатдаги сессияси бўлиб ўтади, унда ХХРнинг 2025 йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожланиши йўналишлари аниқланади.

Аввалроқ, 2024 йилда Хитой Европага 19 минг юк поезди жўнатгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар