2024 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлади
ASTANA. Kazinform – Copernicus иқлим ўзгариши хизмати "глобал ҳарорат рекордлари тарихидаги янги босқич" деб эълон қилди. Бу ҳақда Anadolu ёзди.

Тарихдаги энг иссиқ йил 2024 йил бўлади. Бу ҳақда Европанинг Ерни масофадан зондлаш хизмати Copernicus баёнот берди.
Ҳисоботга кўра, жорий йилнинг сўнгги 10 ойи давомида ўртача глобал ҳарорат 1991-2020 йиллардаги кўрсаткичдан 0,71 даражага ошган.
Охирги 12 ой давомида (2023 йил июлдан 2024 йил июнгача) глобал ўртача ҳарорат 1991-2020 йиллардаги ўртача ҳароратдан 0,76 даражага юқори бўлди.
"Бу глобал ҳарорат рекордлари тарихидаги янги босқични англатади", – деди Copernicus директори ўринбосари Саманта Бержесс.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вазият Бокуда бўлиб ўтадиган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича CОР29 конференциясининг "амбицияларини ошириш" учун катализатор бўлиши керак.