2024 йил Хитойда Қозоғистон туризми йили деб эълон қилинди

ASTANА. Кazinform - Жорий йилнинг март ойида Хитой Халқ Республикасида Қозоғистон туризми йилининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда ҚР Туризм ва спорт вазири Ермек Маржиқпаев маълум қилди.

2024 йил Хитойда Қозоғистон туризми йили деб эълон қилинди
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

“2024 йил Хитойда Қозоғистон туризми йили деб эълон қилинди. Мазкур тадбирнинг очилиш маросими 28-29 март кунлари Пекинда ўтказилиши режалаштирилган. Йил давомида туризм, хусусан, экологик, тиббий, агротуризм, шаҳар туризми, MICE ва космик туризм бўйича мавзули тадбирлар ташкил этилади”, - деди ҚР Туризм ва спорт вазири Ержан Маржиқпаев вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида.

Вазирнинг сўзларига кўра, жорий йилда Хитойнинг 7 та йирик шаҳрида (Пекин, Сиань, Шанхай, Урумчи, Гонконг, Ханчжоу, Чэнду) ТОП-20 маҳаллий сайёҳлик объектлари намойиш этилади.

Сўнгги хабарлар