2024 йил бошидан буён 4,3 мингдан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомини олди
ASTANA. Kazinform – 2024 йил 1 апрель ҳолатига кўра, 4 351 этник қозоқ ўз тарихий Ватанига қайтиб, Ватандош мақомига эга бўлди. Умуман олганда,1991 йилдан бери республикага жами 1 миллион 132,7 минг этник қозоқ қайтиб келди, дея хабар беради Kazinform агентлиги ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига таяниб.

Жорий йил бошидан буён Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи (51,1%) Хитойдан, 31,9% Ўзбекистондан, 6,4% Туркманистондан, 5,4% Мўғулистондан, 3,7% Россиядан ва 1,5% бошқа мамлакатлардан келган.
2024 йил 1 апрель ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги этник ватандошлар сони 59,1 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшга етмаганлар 31,7 фоизни ва нафақахўрлар 9,2 фоизни ташкил этади.
Меҳнатга лаёқатли ватандошларнинг 16,9 фоизи олий маълумотли, 22,5 фоизи ўрта касб-ҳунар маълумотига эга, 55,5 фоизи умумий ўрта маълумотли, 5,1 фоизи маълумотга эга эмас.
Келган этник қозоқлар республиканинг турли вилоятларига жойлашдилар. Шу билан бирга, ватандошларни кўчириш учун ишчи кучи танқислиги бўлган қуйидаги ҳудудлар аниқланди: Ақмола, Қостанай, Павлодар, Шарқий ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари, Абай вилояти.
2024 йил учун аҳоли пунктларида ватандошларни қабул қилиш квотаси 2 433 кишини ташкил этади. 2024 йил 1 апрель ҳолатига кўра, аҳоли пунктларига 1381 нафар ватандош кўчиб келган.