16:53, 19 Декабрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда 2023 йил январь-ноябрь ойларида чакана савдо ҳажми 16 793,1 млрд тенгени ташкил этди
Қозоғистонда 2023 йил январь-ноябрь ойларида чакана товар айирбошлаш ҳажми 16 793,1 миллиард тенгени ташкил этди ёки 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 7,7 фоизга ўсди, дея хабар беради Kazinform.
Савдо корхоналари томонидан чакана товар айирбошлаш ҳажми 11 436,9 миллиард тенгени ташкил этди ёки 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 11,7 фоизга ошган.
Чакана савдонинг умумий ҳажмидаги улушида озиқ-овқат маҳсулотлари - 32,4% ни, ноозиқ-овқат товарлари - 67,6% ни ташкил этади.