17:26, 22 Декабрь 2023 | GMT +6
2023 йилнинг энг машҳур ҳаво йўналиши маълум қилинди
2023 йилда энг машҳур ҳаво йўналиши Сингапур ва Малайзия пойтахти Куала-Лумпур ўртасидаги парвоз бўлди, деб хабар беради Kazinform агентлиги mir24.tvга таяниб.
Йўналишнинг ҳар икки томонида учадиган самолётларда мавжуд бўлган ўринларнинг умумий сони 4,9 миллионтага етди, бу 2022 йилга нисбатан 1,5 баробар кўп. Икки шаҳар орасидаги парвоз вақти тахминан бир соат.
Иккинчи ўринда Қоҳира-Жидда йўналиши, учинчи ўринда Гонконг-Тайбэй йўналиши бўлди. Самолётда мавжуд бўлган ўринлар умумий сонининг энг тез ўсиши Сеул-Осака ва Сеул-Токио йўналишларида қайд этилди, деб хабар бермоқда Британия тадқиқот компанияси.