2023 йилни яхши натижалар билан якунлаймиз - Бош Вазир

ҚР Бош вазири Алихан Смаилов
Фото: primeminister.kz

ҚР Бош вазири Алихан Смаилов 2023 йилни сарҳисоб қилиб, яхши натижалар бўлганини таъкидлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

“Ҳукуматнинг жорий йилга мўлжалланган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдик. Энди уларни Парламентга таништириш керак. Умуман олганда, 2023 йилга мўлжалланган қонунчилик ишлари режасини тугалланган ҳолда тасдиқлашни тавсия этаман. Жорий йилда жамоат тартибини таъминлаш, иқтисодиёт ва бюджет, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, ижтимоий соҳаларда қонунчилик ташаббусларини амалга ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди”, - деди Алихан Смаилов Ҳукуматнинг якуний йиғилишида.

Бош вазир Ҳукуматнинг қонун лойиҳаларини Адлия вазирлиги, Ҳукумат ва Мажилисга киритиш муддатлари бир неча бор бузилганлигини, янги режани амалга оширишда қонун лойиҳаларини ўз вақтида киритишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

“Бугун биз Ҳукуматнинг жорий йил якуний йиғилишини ўтказдик. Ҳукуматнинг барча аъзоларини, таклиф этилганларни ва оммавий ахборот воситалари вакилларини кириб келаётган Янги йил байрами билан табриклайман! 2023 йилни яхши натижалар билан якунлаймиз. Ҳаммамиз биргаликда аҳил ишладик. Бунинг учун барчангизга раҳмат айтмоқчиман. Келгуси йил учун белгиланган вазифаларни яхши биласиз. Олдинда жуда кўп иш бор. Шу боис барчангизга мустаҳкам соғлик, оилаларингизга бахт, ишларингизга муваффақиятлар тилаймиз”, - деди Алихан Смаилов.

Бунгача Ҳукумат 2024 йилда қайси қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини муҳокама қилган эди.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар