2023 йили Хитойнинг ялпи ички маҳсулоти 17 трлн доллардан ошди
Хитойнинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2023 йилда 5,2 фоизга ўсиб, 17,71 триллион долларни ташкил этди. Бу ҳақда чоршанба куни Хитой Давлат статистика бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Давлат статистика бошқармаси маълумотларига кўра, Хитой ялпи ички маҳсулоти 2023 йилда 126,06 триллион юанга (тахминан 17,71 триллион доллар) етган.
Хитой Давлат статистика бошқармаси директори Кан И брифинг чоғида ташқи босим ва ички қийинчиликларга қарамай, Хитой 2023 йил учун белгиланган мақсадларга эришганини ва иқтисодиётда жонланиш ва яхшиланишни қайд этганини айтди.
2023 йилда Хитойнинг саноат қўшилган қиймати йилига 4,6 фоизга ўсди. Асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ўсиши 3 фоизни ташкил этди, чакана товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,2 фоизга ўсди.
Шу билан бирга, 2023 йилда истеъмол товарлари чакана савдосининг умумий ҳажми 47,15 триллион юанга (6,63 триллион долларга яқин) етди.
Ўтган йили ўртача ишсизлик даражаси 5,2% ни ташкил этди. 2023 йилда қишлоқ меҳнат муҳожирларининг умумий сони 1,91 миллион кишига ошиб, 297,53 миллион кишига етди. Уларнинг ўртача ойлик даромади 3,6 фоизга ошиб, 4780 юанга (тахминан 672 доллар) етди.
Муаллиф: Руслан Сулейменов