22:46, 02 Февраль 2024 | GMT +5
2023 йилда Туркияга 57 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди

Туркия Статистика Институти (ТÜİК) маълумотларига кўра, ўтган йил якунига кўра, бу 2022 йилги кўрсаткичлардан 11,1 фоизга юқори.
“Ўтган йили туризмдан тушган даромад 54,31 миллиард долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 16,9 фоизга кўпдир. Уларнинг 41,6 миллиард доллари сайёҳларнинг шахсий харажатларига, 13,25 миллиарди эса турпакетлар харажатларига тегишли”, – дея хабар беради ТÜİК.