2023 йилда Семейда янги кўприк қурилишига 7 миллиард тенгедан ортиқ маблағ ажратилди

SEMEY. Kazinform – Абай вилояти ҳокими Нурлан Уранхаев Семейда янги кўприк қурилиши бўйича саволларга жавоб берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Семей шаҳрида транспорт инфратузилмаси соҳасида 2025 йилда қуриб битказилиши режалаштирилган (30,4 млрд. тенге) автокўприкни реконструкция қилиш лойиҳаси амалга ошириляпти. Жорий йилда қурилиш ишларига 7,2 миллиард тенге маблағ йўналтирилди», – деди Нурлан Уранхаев Абай номидаги вилоят универсал кутубхонасида ўтказилган брифингда.

Ҳоким бу ишни япон мутахассислари олиб боришини таъкидлади.

«Япониялик мутахассислар Семей шаҳрининг осма кўпригида тадқиқот ўтказди. Конструкцияни таъмирлаш ва йўл қисмини янгилаш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш ишлари олиб бориляпти», – дея қўшимча қилди вилоят раҳбари.

Ўтган йил июлда ҳокимга Семей шаҳридаги янги кўприк лойиҳаси тақдим этилган. Унинг қиймати 31,3 миллиард тенгега баҳоланган (шартнома суммаси 30,4 миллиард тенге). Ўтиш йўлининг узунлиги 0,9 километрни ташкил этади. Шунингдек, хавфсизлик йўлаклари ва иккита 2,25 метрли пиёдалар йўлаги ҳам мавжуд.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар