2023 йилда ҚТЖнинг соф фойдаси 134 миллиард тенгени ташкил қилди
ASTANA. Kazinform – ҚР Транспорт вазири Марат Қарабаев Ҳукуматдаги брифингда ҚТЖ(Қазақстан темір жолы) миллий компаниясини даромадли деб атади, дея хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.
Вазирнинг сўзларига кўра, компания 2020 йилдан буён даромад келтирган, бироқ унга қадар зарар кўриш даври бўлган.
– Ҳозир қурилаётган, йўловчи ва локомотив паркларини янгилаш бўйича барча йирик лойиҳалар ҚТЖ миллий компаниясининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда. Айрим ҳолларда давлат уларнинг харажатларининг бир қисмини субсидиялайди, - деди Марат Қарабоев.
Унинг қайд этишича, миллий компания томонидан олинган 2,9 триллион тенге миқдоридаги кредит ҳаракат таркибини янгилаш ва йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга сарфланади.
– Аммо бугунги кунга қадар ҚТЖ ҳеч қачон бирорта ҳам кредит муддатини кечиктирмаган. Миллий компанияга берилган барча кредитлар ўз вақтида қайтарилади. Бундан ташқари, компания 2020 йилдан бери даромад келтирмоқда. Ўтган йили, 2023 йилда компаниянинг барча қарз ва мажбуриятларни тўлашдан сўнг олган соф фойдаси 134 миллиард тенгени ташкил қилди, - дея қўшимча қилди вазир.