2023 йилда Қозоғистонда пенсия қанчага ошади

None
ASTANA. Kazinform – 2023 йилда энг кам пенсия миқдори 53 минг тенгени ташкил қилади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

21 декабр куни Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Республикасининг 2023 йил 1 январдан кучга кирадиган «2023-2025 йилларга мўлжалланган республика бюджети тўғрисида»ги қонунини имзолади.

Ушбу ҳужжатга кўра, давлат базавий пенсия тўловининг энг кам миқдори 24 341 тенге, энг кам пенсия миқдори эса 53 076 тенге бўлади.

Шу билан бирга, ёшга доир пенсия тўловлари ва ишлаган йиллари учун пенсия тўловларига сарфланган маблағлар уларнинг миқдори 2023 йил 1 январдан бошлаб 10,5 фоизга оширилиши ҳисобга олинган ҳолда таъминланади.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар