2023 йилда Қозоғистонда катта ҳажмдаги мактаблар қурилиши бошланади
«Давлат раҳбари «Қулай мактаб» миллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича топшириқ берди. Миллий лойиҳа доирасида 2025 йил охиригача 800 мингдан ортиқ ўқувчилар ўрни билан таъминланади, бу уч сменали ва аварияли мактаблар муаммосини тўлиқ ҳал қилади. Янги мактаблар учун қурилиш ва жиҳозлашнинг энг юқори, замонавий ва ягона стандартларидан фойдаланилади. Келгуси йилда мактаблар қурилиши мисли кўрилмаган миқёсда бошланади», - деди А. Аймағамбетов.
Унинг таъкидлашича, 2023 йилда маъмурият билан биргаликда Алматида 20 та янги мактаб қурилишини бошлаш режалаштирилган. Шу муносабат билан 2024 йилда Алматида 80 минг ўринли мактаблар қурилади ва муаммо тўлиқ ҳал қилинади.
«Астана шаҳри учун ҳам худди шундай режаларимиз бор», - деди вазир.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов