2023 йилда Қозоғистонда барча турдаги транспорт воситаларида юк ташиш 4,4 фоизга ошди
ASTANA. Кazinform – 2023 йилда барча турдаги транспорт воситаларида юк ташиш 4,4 фоизга ошади. Бу ҳақда ҚР Транспорт вазирлиги маълум қилди.

“Қозоғистон Республикаси Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, 2023 йилда Қозоғистон ҳудудида барча турдаги транспорт воситаларида юк ташишдан мамлакат бюджетига 4 193 707,5 миллион тенге тушди. Бу 2022 йилдаги кўрсаткичдан (2022 йилда 3 264 416,1 миллион тенге) 22 фоизга кўпдир”, — дейилади вазирликнинг агентлик саволига жавобида.
Вазирлик маълумотларига кўра, барча турдаги автотранспорт воситаларида юк ташиш ҳажми 4,4 фоизга ошиб, 980,7 миллион тоннани ташкил этди. 2022 йилда эса барча турдаги транспорт воситаларида 939,5 миллион тонна юк ташилган.
“Бугунги кунда юк ташиш нархи рақобат муҳитида бўлиб, транспорт-логистика соҳаси компаниялари томонидан шакллантирилмоқда”, — дейилади Транспорт вазирлиги хабарида.