23:15, 15 Июль 2022 | GMT +5
2023 йилда ижтимоий тўловлар проактив тарзда тақдим этилади – ҚР Меҳнат вазири
NUR-SULTAN. Кazinform – 15 августга қадар аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасидаги оилалар маълумотлари қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
«15 августга қадар аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасидаги оилаларнинг маълумотлари марказлаштирилади. 1 сентябрдан бошлаб йил охиригача ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам турлари пилот тариқасида амалга оширилади. 2023 йил 1 январдан эса аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида хизматлар проактив тарзда тақдим этилади», - деди вазир Ҳукумат уйида бўлиб ўтган йиғилишда.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи