23:05, 05 Сентябрь 2022 | GMT +5
2023 йилда инфляция секинлашиши мумкин – ҚР Миллий банки раиси
NUR-SULTAN. Кazinform – 2023 йилда инфляция 7,5-9,5 фоизгача секинлашади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Миллий банки раиси Ғалимжан Пирматов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Юқори ташқи инфляция, тенгенинг заифлашуви, логистика ва ишлаб чиқариш таъминоти занжирини реконструкция қилиш фонида сезиларли инфляцион босим сақланиб қолади. Юқори ва ўзгарувчан инфляция баҳолари нархлар ўсишининг қўшимча омили бўлади. 2023 йилда инфляция 7,5-9,5 фоизгача пасаяди. ФАО дон маҳсулотлари индексининг пасайиши, 2022 йилда инфляциянинг юқори базаси ва Россияда инфляциянинг кутилганидан тезроқ секинлашиши инфляцияни тўхтатувчи таъсир кўрсатади«
, - деди Ғ. Пирматов.
Унга кўра, 2024 йилда инфляция белгиланган кўрсаткичга яқин бўлади. Бизнинг ҳисоб-китобимизга кўра, у 5,5-7,5 фоиз даражасида шаклланади.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов