2023 йилда Хитой томонидан 60 дан ортиқ космик парвозлар амалга оширилади

None
ASTANA. Kazinform - Хитой 2023 йилда 60 дан ортиқ космик парвозларни амалга оширишни ва шу билан миллий космонавтика тарихида янги рекорд ўрнатишни режалаштирмоқда, дея хабар бермоқда Kazinformнинг ўз мухбири «Синьхуа» агентлигига таяниб.

Унга кўра, Хитой аэрокосмик фан ва технология корпорацияси 50 дан ортиқ космик парвозларни амалга оширади.

2023 йилда биринчи парвозни экологик тоза ёқилғида ишлайдиган уч босқичли «Чанчжэн-6» модификацияси бўлган «Чанчжэн-6В» ракетаси амалга оширади.

«ZK-1 Y2» модификациясининг кучли қаттиқ ёнилғи ракетасининг дебюти жорий йилнинг биринчи ярмида кутилмоқда.

2023 йилга мўлжалланган режаларга кўра, Хитойнинг биринчи орбитал космик стацсиясига тайконавтлар ва юкларни етказиб бериш учун турли модификациядаги «Чанчжэн» ташувчи ракеталаридан фойдаланиш давом этади.

Бундан ташқари, Ой ва Марсни тадқиқ қилиш лойиҳалари доирасида Хитой янги авлод зондларини яратиш устида ишлашни давом эттиради. «Чанъэ-7» Ой зондининг ишга туширилиши Ойнинг жанубий қутбида сув излаш учун мўлжалланган.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Фото: russian.news.cn

Сўнгги хабарлар