2023 йилда Хитой энг кўп автомобиль экспорт қилди

2023 йилнинг охирига келиб, Хитой ташқи бозорларга жўнатмаларнинг кўпайиши ҳамда глобал электромобиль саноатининг ўсиши туфайли биринчи марта дунёдаги энг йирик автомобиль экспортчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда Nikkei маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

авто
Фото: Yumi Okura

Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчилар ассоциациясининг (CААМ) дастлабки маълумотларига кўра, Хитой жорий йил январь-ноябрь ойлари давомида 4,41 миллион автомобиль экспорт қилган.

Япония жорий йилнинг 11 ойида 3,99 миллион дона автомобиль экспорт қилди ва 2023 йил охирига келиб жами экспорт ҳажми тахминан 4,3 миллионга етиши мумкин.

Нашрнинг ёзишича, январдан октябргача Хитой Россияга 730 минг дона автомобиль экспорт қилган, бу ўтган йилга нисбатан етти баробар кўпдир.

Ўз навбатида, Мексикага автомобиль етказиб бериш йилига 71 фоизга ўсди ва 330 мингтани ташкил этди.

Хитой жорий йилда электр ва бошқа муқобил энергия воситаларининг глобал экспортини кенгайтирди.

Хитойнинг янги электромобиллари экспорти 2023 йилнинг биринчи 11 ойида 1,09 миллион донани ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 83,5 фоизга кўпдир.

Сўнгги хабарлар