2023 йилда бюджетга 17,8 триллион тенге тушади – ҚР Молия вазирлиги прогнози

NUR-SULTAN. Кazinform – Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Республикаси Молия вазири Ерулан Жамаубаев «2023-2025 йилларга мўлжалланган республика бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тақдим этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

Бюджет кодексига мувофиқ, қонун лойиҳаси мамлакатни 2027 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнози асосида ишлаб чиқилган.

«2023 йилдаги даромадлар 17,8 триллион тенге даражасида баҳоланмоқда. Келгуси йилда Миллий жамғармадан кафолатланган трансферт жорий йилга нисбатан 1,8 баробар камаяди ва 2,2 триллион тенге миқдорида жалб этилади. Бюджет тақчиллиги 2023 йилдаги ялпи ички маҳсулотнинг 2,7 фоизидан 2025 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 2,5 фоизигача босқичма-босқич камайиши режалаштирилган», — деди Молия вазири.

2023 йилда даромадлар ва дефицитларни ҳисобга олган ҳолда харажатлар 2022 йилги режадан 2,2 триллион тенгега ошиб, 21 триллион тенгени ташкил этиши кутилмоқда.

«Бюджет параметрлари бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган кафолатланган трансферт, харажатларнинг ўсиш суръати ва бюджет тақчиллиги қоидаларига мос келади. Жорий йилда 2023-2025 йилларга мўлжалланган республика бюджети лойиҳасини ишлаб чиқиш умумий характердаги трансфертларни яратиш билан бир вақтга тўғри келди. Жорий мақсадли трансфертларнинг барчаси маҳаллий бюджет базасига тақдим этилди. Хусусан, 2023 йилда - 2,8 триллион тенге, 2024 йилда - 3,2 триллион тенге, 2025 йилда - 3,6 триллион тенге.

Вазирнинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси Бош вазир Офиси билан ҳамкорликда Парламент Мажилисида кўриб чиқиш учун тайёрланади.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар