2023 йилда Brent нефти бир баррели нархи 110 долларгача кўтарилади - UBS прогнози

None
BAKU. Кazinform – 2023 йилда Хитой ва ривожланаётган мамлакатларда ишлаб чиқаришга инвестициялар етарли бўлмагани ҳамда иқтисодиётни тиклашга инвестициялар киритилмагани шароитида нефт нархи ўсишда давом этади, деб ҳисоблайди Швейцариянинг UBS Group АG банки экспертлари, дея хабар беради Кazinform мухбири ташкилотга таяниб.

Банк прогнозларига кўра, жорий йил охирида Brent нефти бир баррели нархи - 110 доллар, WТI нефти бир баррели 107 долларга етади.

Кеча Лондоннинг ICЕ Futures биржасида Brent маркали нефт бир баррели фьючерслари тахминан 78,30 долларни ташкил этди, WТI маркасидаги нефт учун шартномалар эса бир баррел учун тахминан 73,80 долларни ташкил қилди.

«Биз нефтга бўлган талаб 1,6 миллион баррелга ўсишини кутмоқдамиз, жами талаб эса 2023 йилнинг иккинчи ярмида рекорд даражадаги 103 миллион баррелдан ошади», — дейилади UBS ҳисоботида. Ўсишнинг асосий улуши Осиёнинг ривожланаётган иқтисодиётига тўғри келади.

Шу билан бирга, ОПЕК+ га аъзо бўлмаган мамлакатларда нефть етказиб бериш 2023 йилда кунига 1,3 миллион баррелга ошади, дея тахмин қилмоқда банк таҳлилчилари.

Қора олтин нархини чекловчи омил инфляциянинг ошиши, қаттиқ АҚШ меҳнат бозори ва бошқа таъминот занжири чекловлари туфайли харажатларнинг тез ўсишидир.

Озарбайжонга келсак, Озарбайжон Республикаси ҳукуматининг прогнозларига кўра, 2023 йил учун мамлакатда газ конденсати билан нефт қазиб олиш 2022 йилга мўлжалланган 32,7 миллион тоннага нисбатан 31,2 миллион тоннани ташкил этади, яъни жорий йилда нефть қазиб олиш ҳажми 4,6% га пасайган.

Жума куни нефть нархи Хитойда талаб ортиши умиди билан кўтарилди, аммо глобал иқтисодиёт учун кенгроқ прогнозлар хом нефть нархининг ҳафталик пасайишига олиб келди.

Brent нефти фьючерслари 56 цент ёки 0,71 фоизга ошиб, бир баррели 79,25 долларни ташкил қилди. АҚШнинг Wеst Техаs Intermediate фьючерслари 60 центга ёки 0,81 фоизга ошиб, 74,27 долларни ташкил қилди.

Фото: www.ubs.cоm

Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов

Сўнгги хабарлар